Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Баҳодир финалда америкаликка мағлуб бўлиши керак эди» – Жалоловнинг машҳур жанги ҳақида кино олинади

«Баҳодир финалда америкаликка мағлуб бўлиши керак эди» – Жалоловнинг машҳур жанги ҳақида кино олинади

Баҳодир Жалоловнинг Токио Олимпиадаcидаги ғалабасига бағишланган «Енгилмас. Токиога йўл» фильми суратга олинади.

Рио-2016 Олимпиадасидаги муваффақиятсизлигидан сўнг боксчи Баҳодир Жалолов қисман боксдан четлаштирилади. Аммо бу мағлубиятни омадсизлик деб ҳисоблаган мураббийлар спортчини терма жамоага қайтаришга муваффақ бўлишади.

Баҳодир яна машғулотларга киришади ва қисқа вақт ичида бир қанча муҳим турнирларда ғалаба қозониб, нафақат Осиё, балки жаҳон чемпиони бўлади. Бундан ташқари, профессионал боксда ҳам юқори натижалар кўрсатади.

Шунингдек, фильмда антиқаҳрамонлар ҳам бор: турнир ҳайъатига бир амалдор кейинги Олимпиадада ҳар қандай ҳолатда ҳам америкаликларнинг ғалабасини таъминлаш топшириғини беради.

Токио Олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоасидан фақат Баҳодир финалга йўл олади, у ерда америкалик Торрес билан юзлашади. Турнир ҳайъатининг режасига кўра, у кўр-кўрона америкаликка мағлуб бўлиши керак эди. Аммо сўнгги лаҳзада айёр ва маккорона режа барбод бўлади – Баҳодир Жалолов Олимпиада чемпионига айланади.

Лойиҳага 300 га яқин маҳаллий ва хорижий актёрлар жалб этилиши режалаштирилган.  

Тасвирга олиш ишларини Тошкент, Сурхондарё, Токио, Нью-Йорк шаҳарларида олиб бориш белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг