Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бағдодда Ироқ гўзали отиб кетилди

Бағдодда Ироқ гўзали отиб кетилди

Фото: «РИА Новости»

Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрида «Ироқ гўзали – 2015» соҳибаси Тара Фарес отиб кетилди, дея хабар беради «РИА Новости» ахборот агентлиги.

«Ал-Арабия» телеканали маълумотларига кўра, 30 ёшли қизни шахсий машинасида ўлдириб кетишган. Икки ўқ бошига, бири кўксига санчилган.

Тара Фарес Ироқ Курдистонининг Эрбил шаҳрида яшар эди. У модел сифатида машҳур бўлиб кетган. Бир муддат Европада яшаб кейин яна Ироққа қайтган эди. Унинг ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари турли баҳс ва мунозараларга сабаб бўлиб келган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг