Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижон давлат университетига 1 млрд сўм грант ажратилади

Андижон давлат университетига 1 млрд сўм грант ажратилади

Фото:«Adu.uz»

Андижон давлат университети ректори Акрамжон Юлдашев ва  150 дан ортиқ талабалари иштирокида онлайн мулоқот ташкил этилди.

Университет ректори талабаларни Ёшлар куни билан табриклаб, онлайн мулоқотни имкони борича расмиятчиликларсиз, очиқ суҳбат тарзида ўтказишни таклиф қилди.

Ректор суҳбатда талабаларнинг муаммоларини ўрганиб, кўплаб талабаларнинг мурожаатларини тинглади ва уларни ечиш бўйича масъулларга масалани ҳал этишни топширди ва натижаси бўйича доимий ҳисобот беришларини белгилади.

Акрамжон Юлдашев президентимизнинг Андижонга ташрифи доирасида университетга 1 млрд сўм миқдоридаги грант ажратилиши белгиланиб, ушбу грант маблағларини бадиий кулолчилик ўқув-ишлаб чиқариш комплекси лойиҳаси учун йўналтириш маъқул кўрилганини, яқин келажакда университетда хорижий давлатлар андозасидаги бадиий кулолчилик ўқув-ишлаб чиқариш комплекси ишга туширилишини маълум қилди. 

Учрашув давомида талабаларнинг ўқув, илмий, маърифий ишларни ташкил этиш бўйича 50 дан зиёд таклифлари, масофавий таълим бўйича фикрлари ҳам тингланди.

Университетнинг тегишли йўналиши талабаларини Андижонда янги очилган IT паркда ишлаши бўйича шартнома тузиш, ТТЖда талабалар томонидан ҳунар ўргатиш тўгаракларини кўпайтириш, талаба алмашинув дастурлари, машҳур адиблар билан онлайн мулоқотлар ташкил этиш, талабалар ўзлари ишлайдиган электрон дарсликлар яратиш маркази ташкил этиш каби кўплаб таклифлар билдирилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг