Бадахшонда Толибон командири ўлдириб кетилди

Афғонистоннинг Бадахшон вилоятида номаълум жангарилар Толибон ҳаракати командирларидан бирини ўлдириб кетишган. Бу ҳақда «8 субҳ» газетаси хабар тарқатган.
Манбанинг хабарига кўра, воқеа 10 апрель куни вилоят маркази Файзобод шаҳри яқинидаги Парнахум қишлоғида содир бўлган. Командирнинг исми Жавод эди, воқеада унинг тансоқчиси тирик қолган.
Ҳозирча толиблар мазкур ҳодиса ҳақида бирор изоҳ беришмаган.
Афғонистонда охирги кунларда яна уруш хавфи кўриниб қолгандек. Икки кун олдин Кобулда портлаш кузатилган бўлса, собиқ афғон аскарлари толибларга қарши куч тўплаётгани ҳақида ҳам хабарлар чиққан.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter