Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

БААда қолиб кетган ўзбекистонликлар учун чартер рейс ташкил этилди

БААда қолиб кетган ўзбекистонликлар учун чартер рейс ташкил этилди

Кеча, 8 май куни «Uzbekistan Airways» Бирлашган Араб Амирликларидан Тошкент – Шаржа – Тошкент йўналишида HY-3563 / HY-3564 махсус чартер рейсини амалга оширди.

Барча йўловчилар Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган тегишли талабларга қатъий риоя қилган ҳолда 14 кунлик карантинга жойлаштирилади, дея хабар берди Tashkent Sky News телеграм канали.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БААда қийин вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ ватандошларимиз президентга мурожаат қилишганди.

Президент Шавкат Мирзиёев 7 май куни ўтказган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистонга қайта олмаган 11 мингга яқин хориждаги ватандошларни Россия, Туркия, Дубай ва бошқа жойлардан олиб келинишини айтган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг