Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Генерал-майор Азизбек Икромов юклатилган қўшимча лавозимидан озод этилди

Генерал-майор Азизбек Икромов юклатилган қўшимча лавозимидан озод этилди

Фото: ИИВ ахборот хизмати

Ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари Азизбек Икромов Президентнинг 18 январдаги фармони билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил ноябрь ойидан бери Ички ишлар вазири ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Азизбек Икромовга 2020 йил февраль ойида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари вазифаси ҳам  юкланганди.

Иккинчи вазифасини бажаришда ишда йўл қўйган камчиликлари учун вазир Раҳмат Маматов, вазир ўринбосари Ботир Парпиев қаторида Азизбек Икромов ҳам ҳайфсан олишга улгурганди.

Энди у фақат Ички ишлар вазирлигидаги фаолиятини давом эттиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг