Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Айрим тоифа абитуриентларга тест синови учун тўловни амалга оширишда имтиёз берилган

Айрим тоифа абитуриентларга тест синови учун тўловни амалга оширишда имтиёз берилган

Амалдаги тартибга кўра, абитуриентлар тест синовида иштирок этиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўловни амалга оширади.

Аммо, Президентнинг 2019 йил 14 майдаги ПҚ-4319-сон қарори ҳамда 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сон Фармонига мувофиқ қуйидаги абитуриентлардан тўлов ундирилмаслиги белгилаб қўйилган:

  • тест синовлари ташкил этилаётган йилда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлар (мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари битирувчилари);
  • ногиронлиги бўлган шахслар;
  • тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар (“Меҳрибонлик” уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари).

Шунингдек:

  • “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг фарзандлари;
  • “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар.

Тўловни амалга оширмайдиган абитуриентлар учун инвойс шакллантирилмайди ва қайд варақасининг қуйи қисмида нима учун тўловдан озод этилгани тўғрисида маълумот кўрсатилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг