Бугун Тошкентнинг айрим кўчалари вақтинча ёпилади
Тошкент шаҳри ҳокимлигининг хабарига кўра, «Мўйноққа мадад» экологик хайрия веломарафонини ўтказиш доирасида иштирокчиларнинг ҳаракатланиш йўли бўйлаб йўлларнинг қуйидаги қисмлари ҳаракат учун 25 май куни соат 9:30 дан 11:30 гача ёпилади:
1) Афросиёб кўчаси — «Ўзбекистон» метро бекатидан Нукус кўчасигача (Shox Med Center клиникаси);
2) Нукус кўчаси — Ойбек кўчасидан Фарғона йўли кўчасигача;
3) Абдулла Қодирий кўчаси — Фарғона йўли кўчасидан Қорасарой кўчасигача;
4) Қорасарой кўчаси — Абдулла Қодирий кўчасидан «Ҳазрати Имом» мажмуасигача;
5) Зарқайнар кўчаси — Қорасарой кўчасидан Ўзбек давлат циркининг пастидаги тоннелгача;
6) Фурқат кўчаси — Ўзбек давлат циркининг пастидаги тоннелдан Ислом Каримов шоҳ кўчасигача;
7) Ислом Каримов шоҳ кўчаси – Фурқат кўчасидан Афросиёб кўчасигача.
Ушбу йўл қисмларида тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter