Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Айрим ҳудудларда чангли бўрон кузатилади

Айрим ҳудудларда чангли бўрон кузатилади

Фото: Xabar.uz

Бугун кундуз куни Ўзбекистонга Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши давом этади. Ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши фонида республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин, шунингдек, айрим вилоят ва туманларда чангли бўрон ва чанг ғуборлари кўтарилиши мумкин.
 
Республиканинг асосий ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво 19-24° илиқгача исийди.

Пойтахтимизда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 22-24° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Бази жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 10-15° илиқ бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг