Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Айрим боғчаларга болани 2 ёшдан қабул қилишга рухсат берилади

Айрим боғчаларга болани 2 ёшдан қабул қилишга рухсат берилади

Фото: «Xabar.uz»

«Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ–87-сон, 07.03.2022 й.) қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, 2022 йил 1 апрелдан:

Боқувчисини йўқотган хотин-қизларнинг:

  • фарзандлари давлат боғчаларига тўланадиган ота-оналар бадалидан озод қилинади;
  • 3 ёшгача фарзандлари учун нодавлат боғчаларга бюджетдан субсидиялар ажратилади.

Тўлиқ қувват билан ишламаётган давлат боғчаларига 2 ёшдан 3 ёшгача болаларни пуллик хизмат кўрсатиш шаклида қабул қилишга рухсат берилади.

Кечки сменада хотин-қизлар ишлайдиган корхона ва ташкилотлар ўз ҳузурида боғча ташкил қилганда, улардаги тарбиячиларнинг иш ҳақи бюджетдан қоплаб берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг