Аёлнинг видеоларини тарқатмаслик учун $ 10 минг талаб қилган шахс ушланди
Тошкент вилояти ИИББ Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда аёлнинг фото ва видеоларини ижтимоий тармоқда тарқатиб, шарманда қилмаслик эвазига ундан 10 000 АҚШ доллари талаб қилган шахс далилий ашё билан ушланди.
Маълум бўлишича, 15 август кунидан бошлаб номаълум фуқаро 1992 й.т. М.Х. (Паркент туманида яшовчи аёл)га телеграм ижтимоий тармоғи орқали хабар ёзиб, агар 10 минг АҚШ доллари бермаса уни гиёҳванд модда сотувчи аёл сифатида тасвирлаб, фото ва видеолар тарқатиши, қаматиш ва оиласини бузиб шарманда қилиш билан таҳдид қилиб келган.
Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирув давомида тезкор ходимлар томонидан номаълум фуқароларнинг шахси аниқланган ва тезкор тадбирда у аёлдан талаб қилинган 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter