Аёллар пойабзали ўғриси қамоққа олинди

Чилонзор туманида ўғрилик содир этган шахс ушланди.
Чилонзор тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, жорий йилнинг январь-февраль ойларида номаълум шахс йирик савдо мажмуаси омборидан 55.000.000 сўмлик 275 жуфт аёллар пойабзалини ўғирлаб кетган.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган 1990 йилда туғилган Н.О. аниқланиб, қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси («Ўғрилик») билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда. Гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter