«Аёллар, болалар ва қариялар» — Ғазодаги оммавий қабрлар чуқур хавотир уйғотмоқда
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши (БМТ Хавфсизлик Кенгаши) Ғазо секторида оммавий қабрлар топилганидан чуқур хавотир билдирди ва бу жойларга кириш ва чуқур тергов ўтказишга чақирди.
«Хавфсизлик Кенгаши аъзолари Ғазодаги Носир ва Шифо касалхоналари ва унинг атрофида юзлаб жасадлар, жумладан, аёллар, болалар ва қариялар дафн этилган оммавий қабрлар топилгани ҳақидаги хабарлардан чуқур хавотир билдирдилар», — дейилади БМТ Хавфсизлик кенгаши баёнотида.
БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзоларининг тергов учун Ғазодаги барча оммавий қабрларга тўсиқсиз кириш таъминланиши кераклиги таъкидланмоқда.
Баёнотда оммавий қабрларни зудлик билан, мустақил, батафсил, кенг қамровли, ошкора ва холис тергов қилиш талаб қилиниб, халқаро гуманитар ҳуқуқ нормаларига мувофиқ, оилаларга бедарак йўқолган қариндошларининг тақдирини билиш имкони берилиши муҳимлиги таъкидланган.
8 май куни Ғазо ҳукумати матбуот бюроси Исроил армияси томонидан Ғазо секторида рейд уюштирган касалхоналарда аниқланган оммавий қабрлар сони 7 тага кўпайгани ва улардан камида 520 нафар фаластинлик жасади қазиб олингани ҳақида маълум қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter