Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аёл ўқитувчиларни калтаклаган зўравонга ҳукм ўқилди

Аёл ўқитувчиларни калтаклаган зўравонга ҳукм ўқилди

Шу йилнинг апрел ойида Сурхондарё вилоятидаги мактаблардан бирида аёл ўқитувчилар калтакланганди. 

16 июнь куни жиноят ишлари бўйича Узун туман судида Г. Т. (1988 йилда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида туғилган, 31-сонли мактабнинг жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлаган) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Эълон қилинган ҳукмга кўра Г. Т. Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми «г» банди билан айбли деб топилиб, жиноят оқибатида икки нафар жабрланувчига етказилган маънавий ва моддий зарарлар қопланганлиги ҳамда уларнинг судланувчига нисбатан даъвоси йўқлиги инобатга олинган ҳолда унга 1 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони манзил-колонияларда ўташ белгиланди.

Ушбу қарордан норози тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Сурхондарё вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг