Аёл киши илк бор маймун чечагига чалинди
«Indian Express» газетаси хабарига кўра, биринчи марта ҳиндистонлик аёлда маймунчечак касаллиги аниқланган.
Бу касалликнинг илк бор аёлларда учрашидир.
«Деҳлида бир ойдан ортиқ вақтдан бери яшаб келаётган 30 ёшлардаги нигериялик аёлнинг таҳлили ижобий натижа берди, шунингдек пойтахтда касалликдан ўлганлар сони тўрттага етди. Бу мамлакатда касалликнинг тўққизинчи ҳолати, аёлларда эса биринчи ҳолат», — дейилади нашрда.
24 июл куни Ҳиндистонда маймунчечак касаллигининг биринчи ҳолати қайд этилганди.
Бир кун олдин ЖССТ Бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус маймунчечак эпидемиясини фавқулодда ҳолат деб эълон қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter