Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Автомобил ёқилғисини тенг яримига тежайдиган қурилма Ўзбекистон бозорларида қачон пайдо бўлишига аниқлик киритилди

Автомобил ёқилғисини тенг яримига тежайдиган қурилма Ўзбекистон бозорларида қачон пайдо бўлишига аниқлик киритилди

Фото: «ЎзА»

Сайтимизда Малайзиянинг «Amiran» технологик компанияси ишлаб чиқарган газгенератор қурилмаси автомобилга ўрнатилгандан сўнг ёқилғи сарфи 50 фоизгача тежалиши, ўз-ўзидан босиб ўтиладиган масофа ҳам 50 фоизгача узайиши ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу хабар ўқувчиларимизда қизиқиш уйғотди ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда қатор саволлар янгради.

«ЎзА» нашрининг аниқлик киритишича, автомобилларга қуйилган бензин ёқилғисининг 60 фоизигина ишлатилар экан холос, қарийб 40 фоизи чиқит сифатида ҳавога сарф бўлади. Мазкур янги газгенератор қурилмаси ёрдамида эса автомобилга қуйилган бензин тўлиқ ишлатилади.

Газгенератор қурилмасидан фойдаланиш учун кўпчилик ташкилотлар таклиф билан чиққан. Айни пайтда синов тариқасида ишлатиб кўриш ҳақидаги таклифлар ўрганилмоқда.

Қачон сотувга чиқарилади, нархи қанча деган саволларга аниқлик киритар экан, нашр яқин 10-15 кун ичида мазкур қурилма синов тариқасида сотувга чиқарилишини маълум қилган. Нархи эса барча ҳаражатлар тўлиқ ҳисоб китоб қилингач, яқин бир ҳафта ичида аниқ бўлади.

«Amiran» технологик компанияси томонидан ишлаб чиқарилган газгенератор қурилмаси барча турдаги транспорт воситалари учун мўлжаллангани эслатиб ўтилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг