Автомобил ғилдираклари остида ҳалок бўлган биринчи пиёда
1896 йилнинг 17 августида Лондонда Артур Эдселл бошқарувидаги автомобил икки боланинг онаси, 44 ёшли Брижит Дрисколлни уриб юборади.
Автотранспорт воситаси пиёдани уриб юбориши ўлим билан тугаган илк ҳодиса шу эди.
Гувоҳлар автомобил «катта» тезликда келганини кўришган — соатига 8 мил (13 км/соатга яқинроқ)... Ҳайдовчи Эдселл ўз сайрга олиб чиққан ёнидаги хоним билан суҳбатга берилиб, ҳушёрликни йўқотган. Дрисколл хоним ҳам огоҳлантирувчи белгиларга қарамай, кўчани кесиб ўтаётган бўлган, устига бостириб келаётган «отсиз извош»дан қўлидаги соябон билан ҳимояланишга уринган...
Тарихдаги биринчи ўлим билан тугаган ЙТҲ суд мажлиси олти соат давом этган. Дрисколл хонимни «тасодиф қурбони» деб топишди, Эдселлга жиноят иши очиб ҳам ўтиришмади.
Ўша судда коронер (терговчи) айтган сўзлар ҳамон олтинга тенг: «Бунақаси бошқа ҳеч қачон такрорланмасин».
Афсуски, статистикага кўра, ҳар йили дунёда ўртача 1,35 млн ёки ҳар 24 сонияда бир одам йўл-транспорт ҳодисаси қурбони бўлмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter