Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Австралия полицияси кучукларни еб қўйган тимсоҳни «қамоқ»қа олди

Австралия полицияси кучукларни еб қўйган тимсоҳни «қамоқ»қа олди

Фото: «Matt Wright»

Австралияда полиция томонидан 600 килограммли тимсоҳ қўлга олинди. Бу ҳақида 9 News портали хабар бериб ўтган.

Тимсоҳ бир йил давоамида Батерст ороли аҳолисини таҳликада ушлаб турган. Бу вақт ичида у 12 кучукни еб қўйган ва ҳатто бир марта балиқчига ҳужум қилган. Ниҳоят полиция тимсоҳни ушлашга муваффақ бўлди ва бўлимдаги қамоқ камераларидан бирига жойлаштирди.

— Бу тимсоҳ одамларни овлашга ҳаракат қилган ва таъқиб қилган. У оролдаги барча итларни еб қўйди. Бу ерда кўп болалар ўйнаб юради, чўмилишади. Тимсоҳ улардан бирортасини еб қўйиши шунчаки вақт масаласи эди, ҳолос — дейди маҳаллий аҳоли вакилларидан бири.

«Жиноятчи» полиция бўлинмасида бироз вақт сақланган ва кейинчалик тимсоҳлар фермасига ўтказилди. Бу ерда 120 гектар ҳудудда тимсоҳлар сақланади. Ферма хўжайинининг маълум қилишича, «итхўр» тимсоҳ яна ўртача 50 йил яшаши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг