Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Августнинг илк кунларида об-ҳаво қандай бўлади?

Августнинг илк кунларида об-ҳаво қандай бўлади?

Фото: Xabar.uz

«Ўзгидромет» мамлакатимизда 1-5 август кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Ушбу ҳафтада кучли иссиқ кутилмайди.

Бугун, 1 август санасида Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Ҳаво ҳарорати куннинг иккинчи ярмида 34-37 даражагача кўтарилади.

Эртага Самарқанд, Жиззах вилоятлари ва республика тоғ олди ва тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Қолган ҳудудларда ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.

1-2 августда жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с.гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари билан кузатилиши мумкин.

Ҳафта ўртасидан Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво очиқ бўлади, фақат республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати бироз кўтарилади ва кечалари 20-25 даража, кундуз кунлари 34-39 даража атрофида бўлади.

1 августда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошкин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг