Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Атмосферамизда қайси газ энг кўп учрайди?

Атмосферамизда қайси газ энг кўп учрайди?

Ер шари атмосферасида азот, кислород ва сув буғидан кейин қайси газ энг кўп учраши аниқланди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Атмосферамиздаги азот, кислород ва сув буғи Ер шарини зарарли радиациялар ва қуёш шамолларидан асрайди.

Атмосфера қатламларида турли кимёвий моддалар: кислород, сув буғи, вулқонлардан отилган лава тутунлари, фабрикалар ва автомобиллардан чиққан газлар мавжуд. Атмосферадаги сув буғлари фаслларга кўра ўзгариб туради.

Азот ва кислород атмосферада учрайдиган энг кўп газлардир.

Атмосферадаги барқарор газлар миқдори:

  • нитроген (N2): 78,08 фоиз;
  • кислород (О2): 20,95 фоиз;
  • аргон (Ar): 0,93 фоиз;
  • неон (Ne): 0,0018 фоиз;
  • гелий (He): 0,0005 фоиз;
  • водород (Н2): 0,00006 фоиз;
  • ксенон (Хе): 0,000009 фоиз.

Атмосферада ўзгариб турадиган газлар миқдори:

  • сув буғи (Н2О): 0-4 фоиз;
  • карбонат ангидрид (СО2): 0,037 фоиз;
  • метан (СН4): 0,00017 фоиз;
  • азот оксиди (N2O): 0,00003 фоиз;
  • озон (О3): 0,000004 фоиз:
  • зарралар: 0,000001;
  • хлорфтоуглеродлар (CfCs): 0,00000002 фоиз.

Атмосферада жуда кам миқдорда мавжуд бўлган газлар:

  • ксенон (Хе): 0,09 фоиз;
  • аммиак (NH3): 0,02 фоиз;
  • олтингугурт (SO2): 0,02 фоиз;
  • водород сулфат (H2S): 0,002 фоиз;
  • фрмальдегид (CH2О): 0,01 фоиз;

азот диоксиди (NО2): 0,003 фоиз ва ҳоказо.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг