Ер орбитасида космик чиқиндилар миқдори рекорд даражага етди
Ер орбитасидаги космик чиқиндилар миқдори рекорд даражага етди, деб хабар берди Европа космик агентлиги.
Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирда орбитада диаметри 10 см дан ортиқ бўлган 35 мингдан ортиқ объектлар мавжуд: 26 минг космик қолдиқ ва 9100 дона ишчи сунъий йўлдош. Шунингдек, орбитада миллиондан ортиқ майда (1 дан 10 см гача) парчалар ва қолдиқлар мавжуд.
Олимларнинг фикрича, ҳар йили Ер атрофида коинотга кўпроқ сунъий йўлдошлар учирилмоқда. Бироқ, хизмат муддатини тугатгандан сўнг, оз миқдордаги объектлар орбитадан чиқиб кетади.
Айниқса, Ерга яқин паст атмосферадада тирбандлик кузатилади. Ҳозирги вақтда барча фаол сунъий йўлдошларнинг учдан икки қисми (6 мингта) 500 дан 600 км гача баландликда орбитада.
Олимлар ортиб бораётган космик қолдиқлар сунъий йўлдошлар учун хавф туғдиришидан огоҳлантирди. Фалокатли тўқнашувлар сони кўпаяди ва улар кўплаб янги чиқиндиларнинг пайдо бўлишига олиб келади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter