Атамбаевнинг ҳибс муддати узайтирилди
![Атамбаевнинг ҳибс муддати узайтирилди](https://static.xabaruz.com/crop/1/1/720_460_95_114965076.jpg)
Қирғизистон суди собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг ҳибс муддатини 26 октябргача узайтирди. Аввалроқ, суд қарори билан у 26 августгача қамоқда ўтириши лозим эди.
Атамбаевнинг адвокати қарор юзасидан шикоят берилишини айтган.
Ҳибс муддатини узайтириш ҳақидаги қарор қабул қилинган йиғилишга ОАВ вакиллари ва собиқ президентнинг қариндошлари қатнашмаган.
Атамбаев 8 август куни махсус кучларга таслим бўлган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter