Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Атамбаев очлик эълон қилди

Атамбаев очлик эълон қилди

Фото: «Kaz.zakon.kz»

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев Бишкекдаги тергов изоляторига ўтказилганидан сўнг очлик эълон қилди. Бу ҳақда унинг адвокати Замир Жоошев хабар берди, деб ёзади «24.kg».

Ҳуқуқшуноснинг сўзларига кўра, Атамбаев илгари ўлимга ҳукм қилинган маҳбуслар сақланган ертўлага жойланган. Бинода 26 октябрдагина иситиш таъминоти ишга туширилган. Устига-устак, у ерда канализация ишламайди.

Алмазбек Атамбаев 2019 йил ёзда жиддий жиноятчини ноқонуний озод қилиш бўйича коррупцияда айбланиб, 11 йилга озодликдан маҳрум қилинганди. Шунингдек, у Қўйтошда содир этилган воқеаларда ҳам айбланмоқда.

4 октябрь куни бўлиб ўтган парламент сайловларидан сўнг Бишкекда тартибсизликлар бошланди. 6 октябрга ўтар кечаси Атамбаев намойишчи оломон томонидан қамоқхонадан озод этилди. 9 октябрь куни у митингда қатнашди. Кейинги куни уни яна ҳибсга олишди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг