Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Асосий ставка пасайтирилгани сабаби айтилди

Асосий ставка пасайтирилгани сабаби айтилди

Бугун Марказий банк бошқарувининг оралиқ йиғилишида асосий ставкани 1 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 16 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинганди.

Марказий банк ставка туширилишини қуйидагича изоҳлаган:

«Пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишларида «нисбатан катъий» фазада пул бозорида 2-3 фоизлик, «қатъий» фазада эса 4-5 фоизлик реал ижобий ставкалар таъминлашга қаратилган пул-кредит шароитлари юритилиши кўзда тутилган эди. Апрель-май ойларида пул бозорида 6-7 фоизлик реал ижобий фоиз ставкалар шаклланиб, пул-кредит сиёсати қатъийлик даражасининг юқори чегарасида шаклланишига олиб келди.

Асосий ставканинг жорий пасайтирилиши инфляцион хатарларни жиловлашга йўналтирилган «қатъий» пул-кредит шароитларини сақлаб қолган ҳолда ташқи хатарлар учун қўшилган қўшимча юкламани нейтраллаштиришга қаратилган.

Ташқи иқтисодий шароитлар. Савдо-ҳамкорларда кузатилган хатарли вазиятнинг иқтисодиётимизга қисқа муддатли салбий тўлқинлари ортда қолди ва дастлабки баҳолашлардан фарқли равишда сўнгги икки ойда ижобий тенденциялар кузатилмоқда», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг