Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Асакабанк»нинг бир қатор ходимлари қидирувга берилди

«Асакабанк»нинг бир қатор ходимлари қидирувга берилди

«Асакабанк»нинг бир неча ходимларига қидирув эълон қилинди.

Айтилишича, «Асакабанк» АЖ Бухоро вилояти филиали бошқарувчиси Муродов (собиқ), кредитлаш бўлими бошлиғи Ядгаров, «Асакабанк» АЖнинг бош офиси Ички аудит хизмати бошлиғи Идиевлар Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган 2 миллион АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредитни қўлга киритиш мақсадида «Grand Buxara Agro» МЧЖ раҳбари Бахронов, «Kafil sug’urta» МЧЖнинг Бухоро филиали мудири Абдураҳмоновлар билан ўзаро жиноий тил бириктиради.

Натижада хорижий валюта асл нархидан икки баравар қимматга келишилган иссиқхона мажмуасини сотиб олишга йўналтирилади. Кредит қайтарилишини таъминотсиз қолдириб, давлат ва банк манфаатларига 503 минг АҚШ доллари миқдорида зарар етказилган.

Ҳозирда банк собиқ бошқарувчиси Муродов ва бош офис Ички аудит хизмати бошлиғи Идиевларга қидирув эълон қилинган. Жиноий гуруҳнинг қолган аъзолари суд олдида жавоб бермоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг