Асадхўжа Мўйдинхўжаев Олимпиада чемпиони бўлди!
У Ўзбекистон делегациясига тўртинчи олтин медални тақдим қилди!
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Асадхўжа Мўйдинхўжаев -71 кг вазн тоифасида Олимпия ўйинлари чемпионлигини қўлга киритди.
Муросасиз руҳда ўтган финал жангида юртдошимиз мексикалик Марко Алваресни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.
Ушбу ғалабадан сўнг Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар айни пайтга келиб 4 та олтин ва 3 та бронзани ташкил қилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter