Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Асаб-руҳий касалликлар диспансерида беморни калтаклаган тиббиёт ходими ишдан четлатилди

Асаб-руҳий касалликлар диспансерида беморни калтаклаган тиббиёт ходими ишдан четлатилди

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоят асаб-руҳий касалликлар диспансерида тиббиёт ходими томонидан беморлардан бирига жисмоний қўпол ҳаракатлар қилинаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати изоҳ берди.

Айтилишича, Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ҳолат зудлик билан ўрганиб чиқилган.

«Ҳақиқатдан воқеа юз берган. Ушбу бўлимда, шунингдек, бошқа барча бўлимларда тиббиёт ходимлари, беморлар билан суҳбатлар олиб борилди. Хусусан, бундай ҳолатлар аввал ҳам юз берган ёки юз бермаганлиги бўйича текширувлар олиб борилди. Маъсуллардан тушунтириш хатлари олинди. Хизмат текшируви якунларига асосан ходимнинг ҳаракатлари бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ҳужжатлар тақдим этилади», дейилади бошқарма ахборотида.

Ўрганишлар натижасига кўра, диспансернинг бўлим мудири, бўлимнинг катта ҳамширасига интизомий жазо чораси қўлланиши учун касаба уюшмасига маълумот тақдим этилган. Шунингдек, кичик тиббий ходим ўз асабларини жиловлай олмагани, ўз ҳаракатини кечирилмас ҳолат эканлигини айтган ва у ўз вазифасидан озод этишни сўраб ариза ёзган, аризаси қаноатлантирилиб, мехнат шартномаси бекор қилинган.

Қўшимча қилинишича, диспансернинг беморлар билан иш олиб борувчи ходимлари билан руҳий-психологик суҳбатлар олиб бориш, ишлаш принципларига ўзгартиришлар киритиш бўйича кўрсатма берилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг