Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Археологлар Миср шимолида йирик шаҳар харобаларини топишди

Археологлар Миср шимолида йирик шаҳар харобаларини топишди

Кўча оқава сувлар кетиши ва биноларни емирилишдан ҳимоялашга мўлжаллаб лойиҳаланган.

Фото: Силвен Дэннэн

Миср шимолида қазишма ишларини олиб бораётган француз олимлари қадимги шаҳар харобаларини топишди. XVIII сулола (тахминан милоддан аввалги 1550—1292 йиллар) даврига мансуб ушбу маскан Искандария яқинидаги Ком ал-Нугус туманида жойлашган.

Тадқиқотчиларга кўра, шаҳарга 3400 йил бурун машҳур фиръавн — Тутанҳамоннинг отаси Эхнатон асос солган. Шаҳар кейинчалик Рамсес II томонидан кенгайтирилган.

Қазишма жойидан топилган артефакт.
Фото: Cambridge University Press on behalf of Antiquity Publications Ltd

Археологларнинг айтишича, қадимги шаҳар харобаларидан хом ғиштлар, Рамсес II ибодатхонаси, ҳарбийларнинг исмлари қайд этилган дафн ибодатхоналари топилган. Энг муҳим топилмалардан бири — амфора (хум) бўлагида Меритатон исми ёзилган муҳр. У фиръавн Эхнатон ва рафиқаси Нефертитининг қизи бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг