Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Археологлар «сирли» қотиллик қурбонини топишди

Археологлар «сирли» қотиллик қурбонини топишди

Фото: «Dailymail.co.uk»

Буюк Британияда археологлар икки минг йил муқаддам яшаган ва «сирли» қотиллик қурбони бўлган одам қолдиқларини топишди. Бу ҳақда «The Daily Mail» хабар берди.

Мутахассислар Уэндовер (Бакингемшир графлиги) шаҳри яқинидаги Уэллвик фермасидан катта ёшли одамнинг скелетини топишди. У қўллари боғлиқ ҳолда хандаққа юзтубан кўмилган.

Археологларнинг сўзларига кўра, қурбоннинг ёши ҳали аниқ эмас. Лекин экспертларнинг фикрича, одам қолдиқлари камида икки минг йиллик тарихга эга.

«Уэллвик фермасида одамнинг ўлими биз учун жумбоқ бўлиб қолмоқда, лекин хандақ ичида қўллари боғлиқ ҳолда юзтубан ётишнинг сабаблари унчалик кўп эмас», — дея таъкидлади лойиҳа археологи, доктор Рэйчел Вуд.

Одам қолдиқлари HS2 магистрали қуриладиган ҳудудда олиб борилаётган археологик қазишма ишлари пайтида топилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг