Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Арктикада иқлим учун «фалокатли» бўлиши кутилаётган омил аниқланди

Арктикада иқлим учун «фалокатли» бўлиши кутилаётган омил аниқланди

Вашингтон университети, Лос-Аламос миллий лабораторияси ҳамда Миллий океан ва атмосфера бошқармаси (NOAA) олимлари сўнгги йигирма йил ичида Шимолий Муз океанидаги чучук сув миқдори 40 фоизга ошганлигини аниқладилар.

Атлантика океанига чучук сувнинг кириб келиши глобал иқлимга фалокатли таъсир кўрсатиши мумкин. Бу ҳақдаги мақола Nature Communications журналида чоп этилган.

Олимларнинг фикрига кўра, чучук сувнинг тўпланиши Арктика музларининг эришига олиб келиши мумкин. Ҳозирги вақтда чучук сув шўр сув устида турибди. Сув Бофорт денгизидаги шамоллар томонидан қайтариб турилиб, ўзига хос сув гумбазини ҳосил қилади.

Агар шамоллар тўхтаса, тоза сув шимолий Атлантика, шу жумладан Лабрадор денгизига ҳам кириб боради. Бу ўз навбатида Атлантика океанидаги катта океан оқимларига, шунингдек совуқ ва илиқ сувлар циркуляцияси таъсир қилади.

Тадқиқотчиларнинг хулосаси Бофорт денгизида 1983-1995 йилларда чучук сув тарқалишида кузатилган океан циркуляциясига асосланган. Маълум бўлишича, тоза сувнинг катта қисми Канаданинг Арктика архипелаги орқали Лабрадорга етиб келган. Ушбу тадбир давомида Лабрадорнинг шўрлик кўрсатгичи мингга 0,2-0,4 қисмга камайган.

Ҳозирги кунда Бофорт денгизидаги тоза сув ҳажми ўтган олдингидан икки баравар кўп ва 23 минг куб километрни ташкил қилмоқда. Бундай чучук сув бомбасининг Атлантика океанига аниқ таъсирини тахмин қилиш мумкин бўлмаса-да, олимлар бу бутун Шимолий ярим шар иқлимига жиддий таъсир қилади деб ҳисоблашмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг