Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон коронавирус билан касалланди

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон коронавирус билан касалланди

Фото: «Google.com»

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон коронавирус билан касалланди. Бу ҳақда унинг ўзи Твиттердаги саҳифасида хабар бериб ўтди.

Бош вазирнинг таъкидлашича, у топширган тиббий таҳлил COVID-19 инфекцияси борлигини тасдиқлаган.

«Охирги 24 соат давомида менда касаллик аломатлари пайдо бўла бошлади ва тиббий таҳлил натижасида коронавирус борлиги аниқланди.

Ҳозир мен ўзимни изоляция қилганман, аммо вирусга қарши курашдаги ҳукумат ишларини видео-конференция ёрдамида бошқармоқдаман.

Биргаликда енгамиз», — дея ёзган Борис Жонсон.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг