АҚШ янги ядровий ракетаси номини эълон қилди
АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари янги қитъалараро баллистик ракетасининг номини маълум қилди. У шу пайтгача қуролланишда турган LGM-30G Minuteman III нинг ўрнини эгаллайди, деб хабар берди «Defense News».
Янги ракетанинг номи — LGM-35A Sentinel, у GBSD — Ground Based Strategic Deterrent белгиси остида ишланган. АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари ракета учун жанговар захирани 2029 йилдан олишни бошлайди.
Янги ракеталарга хизмат кўрсатиш LGM-30G Minuteman III га қараганда камхарж. LGM-35A Sentinel нинг яроқлилик муддати 2070-йилларгача мўлжалланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter