Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШлик миллионерлар ўз бойликларини меросхўрларга қолдиришдан нега хавотирланишади?

АҚШлик миллионерлар ўз бойликларини меросхўрларга қолдиришдан нега хавотирланишади?

АҚШда миллионерларнинг 67 фоизи ўзларидан сўнг катта мерос қолдиришдан хавотирда эканликларини маълум қилган.

Бундай натижа The Motley Fool консалтинг компанияси ўтказган сўровномалар натижасида аниқланган.

Йирик мулк эгаларининг қўрқувлари шундаки, меросхўрлар сотиб олинган активлардан масъулиятсиз равишда фойдаланадилар (58,74 фоиз), шунингдек, уларнинг оила аъзолари катта миқдордаги меъросдан фойдаланишга тайёр эмаслиги (56,54 фоиз). Яна 56,03 фоиз бойлар меросни бошқа мақсадларда, масалан, хайрия мақсадида сарфлашни яхшироқ йўл деб ҳисоблайдилар, 55,77 фоизи эса катта миқдордаги капиталга эга бўлган меросхўрлар келажакда дангаса бўлиб қолишларидан хавотир олишади.

Сўровнома натижасига кўра, 67,74 фоиз америкалик бойлар бугунги кунга келиб меросхўрлардан бир қанча шартларни бажаришлари талаб қилинаётгани ҳам ойдинлашган. Мерос эгалари томонидан қўйилган маълум талаблар бажарилишига қараб, уларга активлардан қисмлар ажратилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг