АҚШда полициячи ҳомиладор аёлни отиб ташлади
Огайо полицияси ходими дўкондан спиртли ичимликлар ўғирлаганликда гумон қилинган қора танли ҳомиладор аёлни отиб ўлдирди. Бу ҳақда Fox News хабар берди.
Воқеа 24 август куни Вествилл шаҳрида содир бўлган. Полициячилар 21 ёшли Такия Янгни савдо марказидан чиқиб кетаётганда қўлга олишга ҳаракат қилишган, бироқ у бўйсунмай, машина рулига ўтирган. Полициячи машина капоти олдида туриб хизмат қуролини чиқаради, шундан сўнг аёл «Мени отиб ташлайсанми?» деди ва машинани ўт олдиради.
Офицер ўқ узади.
Янг касалхонада вафот этди. Полиция ходими ва шериги тергов давомида хизматдан четлаштирилди.
Марҳумнинг икки фарзанди қолган. Туғилмаган чақалоқни қутқариб қолишнинг имкони бўлмаган.
Штат полицияси зобитнинг боди камерасидан олинган видеони эълон қилди. Видео ҳодисадан 1 ҳафта ўтиб,1 сентябрь куни тақдим этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter