АҚШда отишма оқибатида 10 киши ҳалок бўлди
Кеча, 22 ноябрь куни АҚШнинг Виржиния штатида эркак Walmart дўкони ёнида одамларга қарата ўт очган. Бунинг оқибатида 10 га яқин одам ҳалок бўлган. Бу ҳақда маҳаллий WAVY-TV телеканали хабар қилди.
Ҳодиса Виржиния штатининг Чесапик шаҳрида содир бўлган. Отишма дўкон менежери томонидан амалга оширилган бўлиши мумкин, у кейинроқ ўз жонига қасд қилган.
«Полиция вакили WAVYга ўндан ортиқ одам ҳалок бўлмаганини айтди», – дейилади телеканал баёнотида.
Маълумотларга кўра, отишмадан кейин беш бемор Sentara Norfolk касалхонасига ётқизилган. Шу билан бирга, жабрланганлар бошқа маҳаллий клиникаларга етказилган.
Шаҳар расмийлари отишма содир бўлганини тасдиқлади. Эркакни қотилликка ундаган мотивлар номаълумлигича қолмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter