АҚШда ҳайвонот боғида илк бор маймунлар коронавирусга қарши эмланди
АҚШнинг Сан-Диего ҳайвонот боғидаги бир нечта орангутан ва бонобо ҳайвонларга мўлжалланган COVID-19 вакцинаси билан эмланди. Улар коронавирусга қарши эмланган ҳайвонлар бўлишди, деб хабар беради CNBS News.
Эксперимент иштирокчилари орасида Карен исмли орангутан ҳам бор, у 1994 йилда дунёда биринчи бўлиб очиқ юрак операциясини ўтказган маймунга айланган эди. У бошқа учта орангутан ва бешта бонобо билан бирга Zoetis ветеринария фармацевтика компанияси томонидан яратилган икки дозали вакцинани қабул қилган.
Эсоатиб ўтамиз ҳайвонлар учун вакцинани синовдан ўтказиш тўғрисида қарор Сан-Диегодаги сафари боғида гориллаларнинг коронавирус билан касалланганлиги сабабли шу йилнинг январ ойида қабул қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter