Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШда коронавирусга қарши илк доридан фойдаланишга расман рухсат берилди

АҚШда коронавирусга қарши илк доридан фойдаланишга расман рухсат берилди

Фото: «Wsoctv.com»

АҚШнинг Озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситалари санитария назорати бошқармаси (FDA) коронавирусга чалинган беморларни ремдесивир билан даволашга рухсат берди.

«Veklury» савдо белгиси остида чиқарилган ушбу дори COVID-19га қарши қўллашга рухсат этилган илк дори воситаси эканлиги ташкилот сайтида қайд этиб ўтилган.

Таъкидлаш керакки, ушбу рухсат фақат касалхонага ётқизиш зарурати туғилганлар, яъни тегишли аломатларга эга, касаллиги лабораторияда аниқланганларга татбиқ этилади.

Американинг ремдесивир билан шуғулланувчи «Gilead Sciences Inc.»  биофармацевтика компанияси етарли миқдорда дори етказиб бериш учун ишлаб чиқаришни оширган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг