АҚШда коронавирус аломатлари рўйхати янгиланди
Касалликлар профилактикаси ва назорат маркази (Center for Disease Control) коронавирус инфекцияси аломатлари рўйхатини янгилади. Бу ҳақда расмий сайтдаги маълумотлар далолат бермоқда.
Аввал келтирилган юқори тана ҳарорати, йўтал ва нафас сиқиши каби аломатларга эт увушиши, мушаклардаги оғриқ, бош оғриғи, ҳид билиш қобилияти йўқолиши ва томоқ яллиғланиши қўшилди. Ҳужжатга кўра қуйидаги аломатларда зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатиш талаб этилади: цианоз, нафас олишга қийналиш, кўкракдаги тўхтовсиз оғриқ ва ҳушсизлик.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, рўйхат ҳамма аломатларни ҳам ўз ичига жамлаб олмаслиги мумкин. Бошқа нохуш ҳолатларда шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter