АҚШда довул қурбонлари сони кўпаймоқда
«Лаура» довули АҚШнинг Луизиана штати соҳилларига етиб боргани ҳақида аввал хабар бергандик.
Американинг Луизиана ва Техас штатларида «Лаура» довули қурбонлари сони 16 тадан 25 тага кўпайди. Бу ҳақда «МИР 24» телеканали хабар берган.
Маълумотларга кўра, жабрланувчилар табиий офат пайтида олган жароҳатлари натижасида шифохоналарда ҳаётдан кўз юмишган. Вафот этганларнинг аксар қисми Луизианага тўғри келмоқда — 20 киши.
Саффир-Симпсон шкаласи бўйича бешта тоифадан тўртинчиси ҳисобланган «Лаура» довули 27 август куни Луизиана ва Техас соҳилларига етиб келган. Довул етказган зарар «ҳалокатли» дея баҳоланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter