АҚШда бўри-ит гибриди эгасига фожиа келтирди
АҚШда уй бўри-ити болани у билан ўйнамоқчи бўлиб ўлдириб қўйди. Бўри-ит гибриди Алабама штатидаги бир оиланинг уй ҳайвони бўлган, деб хабар беради New York Post.
«Уй ҳайвони сифатида сақланган бўри-ит ерда ётган болани тишлаб, у билан ўйнай бошлаган. Афсуски, бу боланинг ўлимига сабаб бўлган», — дейилади ОАВда.
Ота-она чақалоқни қутқаришга ҳаракат қилишган, лекин кеч қолишган. Фожиадан сўнг бўри-ит «ухлатилган».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter