Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШда 5–11 ёшли болаларни «Pfizer» вакцинаси билан эмлашга расман рухсат берилди

АҚШда 5–11 ёшли болаларни «Pfizer» вакцинаси билан эмлашга расман рухсат берилди

Фото: «Unsplash»

АҚШ озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар санитария назорати бошқармаси (FDA) мамлакатда 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларни «Pfizer» вакцинаси билан эмлашга расман рухсат берди. Бу ҳақда CNBC хабар берди.

Кичик ёшли болаларни ковидга қарши вакцинациялаш орқали мамлакатни «одатий ҳаёт» тарзига қайтаришга умид қилишяпти.

Барча расмиятчиликлар ниҳоясига етказилганидан сўнг, келгуси ҳафтадан болалар учун вакциналар тақсимланиши бошланади. Маълумотларга кўра, АҚШда 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар сони — 28 миллион нафар.

«Pfizer» компанияси баёнотига кўра, кам доза (катталар учун стандарт дозанинг учдан бир қисми) билан эмлаш симптомсиз инфекциянинг олдини олишда 90 фоиз самара беради. Агарда ён таъсирлар солиштириладиган бўлса, бу вакцина билан эмлаш кичик ёшли болалар учун 16 ёшдан 25 ёшгача бўлганларга нисбатан хавфсизроқ.

«Pfizer» вакцинасини қўллаш ўлим ҳолатларини камайтиради, жонлантириш бўлимларига келувчи болалар сонини қисқартиради, коронавирус штаммларини юқтирган болалар ўртасида ножўя таъсирларни камайтиради», — деди Маслаҳат кенгаши аъзоси ва педиатрия вакциналари бўйича эксперт Аманда Кон.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг