АҚШ йил бошидан бери қанча ўзбекистонликка турист виза берди?
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-август ойларида 8 163 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари АҚШга туристик мақсадларда сафарга чиққан.
2023 йилнинг 8 ойида Ўзбекистондан АҚШга туристик мақсадларда сафар қилган фуқароларнинг асосий сафар мақсадлари:
дам олиш – 5 233 нафар
қариндошларни йўқлаш – 2 432 нафар
ўқиш – 423 нафар
бошқа мақсадларда – 75 нафар
Аввалроқ АҚШ Давлат департаменти 2023 йилга мўлжалланган «Турли миллат вакиллари учун визалар» (грин карта) дастури бўйича мавжуд бўлган барча 55 000 та визани бериб бўлгани хабар берилганди. Бу ҳақда Қўшма штатларнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter