Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ Адлия вазирлиги Трампнинг вилласида ўтказилган тинтув сабабларини айтишдан бош тортди

АҚШ Адлия вазирлиги Трампнинг вилласида ўтказилган тинтув сабабларини айтишдан бош тортди

Кеча, 16 август куни АҚШ Адлия вазирлиги ўтган ҳафта АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп қароргоҳида фавқулодда тинтув ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатларни ошкор қилишдан бош тортди.

«Бундай тафсилотларнинг ошкор этилиши терговга халақит бериши ва гувоҳларнинг хавфсизлигига зарар етказиши мумкин», — дейилади вазирлик изоҳида.

Оммавий ахборот воситалари ҳужжатнинг воқеалар учун «тарихий аҳамиятга эга» эканлигини таъкидлаб, уни эълон қилишга чақирди, деб ёзади Washington Post.

Guardian газетаси эса, ҳужжатларнинг эълон қилиниши Трампга қарши олиб борилаётган тергов миқёсини очиб бериши мумкинлигини ёзмоқда.

Бунгача, 12 август куни АҚШ Бош прокурори Меррик Гарланд (Адлия вазирлиги раҳбари) аксинча, судни тинтув сабабини ошкор қилишга чақирган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг