АҚШ собиқ президентига уюштирилган суиқасд тарихи маълум бўлди
Reuters АҚШ собиқ президенти ва унинг рафиқасига қилинган суиқасд ҳақида ёзди.
Маълум бўлишича, Билл ва Ҳиллари Клинтонга суиқасд 1996 йил 23 ноябрда Америка президентининг Манилага ташрифи чоғида содир бўлган. Ўшанда президент Билл Клинтон Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммитига келганди.
Президент ложаси аэропортдан ҳаракатланаётганда америкалик разведка ходимлари портловчи қурилма топилгани ҳақида хабар олишди. У зарарсизлантирилди, ҳеч ким жабрланмаган.
Агентлик маълумотларига кўра, теракт Осама бин Ладен томонидан уюштирилган.
Reuters хабарига кўра, воқеа оммавий ахборот воситаларида кам ёритилган ва кейин собиқ президентнинг 2010 ва 2019 йилларда нашр этилган китобида қисқача эслатиб ўтилган.
АҚШ ҳукумати суиқасд бўйича ҳеч қандай тергов олиб боргани ҳақида хабарлар йўқ. Reuters АҚШ разведка идоралари воқеа юзасидан махфий текширувлар олиб борганини аниқлай олмади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter