АҚШ коронавирусга қарши вакцинасини маъқуллади
АҚШ президенти Дональд Трамп коронавирусга қарши «Moderna» вакцинаси мамлакатда фойдаланиш учун маъқуллангани ҳамда етказиб бериш ишлари зудлик билан бошланишини маълум қилди.
«Moderna» вакцинаси кўпчилик томонидан маъқулланди. Тарқатиш дарҳол бошланади», — деб ёзди Трамп «Twitter»да.
Аввалроқ «Moderna» компанияси ишлаб чиқаришда келиб чиққан муаммо туфайли 400 минг доза коронавирус вакцинасини йўқ қилишга мажбур бўлгани, шунга қарамай, режалаштирилган дозаларни ишлаб чиқаришдан тўхтамаслиги тўғрисида хабар тарқалганди.
Маълумки, экспертлар қўмитаси FDA тиббий регуляторига АҚШда COVID-19га қарши «Moderna» вакцинасини қўллашни тавсия этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter