Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ Конгресси делегацияси Ўзбекистонга келди

АҚШ Конгресси делегацияси Ўзбекистонга келди

АҚШ Конгресси делегацияси Ўзбекистон - Америка ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболларини, жумладан, парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилиш учун Ўзбекистонга келди.

Бу ҳақда «Дунё» АА  хабар берди.

Мамлакатимизнинг Вашингтондаги элчихонасидан маълум қилишларича, делегация таркиби АҚШ Конгрессидаги «Ўзбекистон бўйича кокус»нинг ҳамраиси, Миссисипи штатидан республикачи конгрессмен Трент Келли ва Вакиллар палатасининг Йўллар ва воситалар бўйича қўмитаси аъзоси, Иллинойс штатидан республикачи конгрессмен Дерин Лахуд ҳамда уларнинг ходимларидан иборат.

Америкалик қонунчилар Ўзбекистонда бўлган вақтларида Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси раҳбарияти билан, шунингдек, республикамиз вазирлик ва идораларида икки томонлама учрашувлар ўтказади. Ташриф давомида делегация мамлакатимизнинг тарихий ва маданий мероси билан ҳам танишади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг