АҚШ икки ҳудуд мустақиллигини тан олди
Россия Херсон ва Запорожье мустақиллигини эътироф этган бир паллада АҚШ қўл қовуштириб тургани йўқ: Тинч океанида жойлашган микродавлатлар — Кук ороллари ва Ниуэ суверенитетини тан олди. АҚШ ва Тинч океани орол-давлатлари саммитида Жо Байден тантанали равишда баёнот қилди.
«Тегишли маслаҳатлашувлардан сўнг Кук ороллари ва Ниуэни мустақил давлатлар, деб тан олишимизни ифтихор билан эълон қиламан. Шунингдек, минтақадаги энг яқин шерикларимиз — Микронезия Федератив Штатлари, Маршалл ороллари Республикаси ва Палау Республикаси билан эркин ассоциация битимлари бўйича музокаралар муваффақиятли якунига етишига умид боғлаганмиз», — деди Байден.
Маълумот учун: Кук ороллари (россиялик адмирал Иван Крузенштерн буюк британ денгиз саёҳатчиси Жеймс Кук шарафига номлаган) — 15 оролдан иборат архипелаг ва Ниуэ (орол) ўзини ўзи бошқарувчи давлат тузилмалари ҳисобланади ва Янги Зеландияга эркин боғланган давлатлар сирасига киради. Биргаликдаги аҳолиси сони — 20 минг киши атрофида.
Гарчи 50 га яқин давлатлар билан дипломатик муносабатлар ўрнатган бўлса-да, Кук оролларини аксарият мамлакатлар халқаро ҳуқуқ субъекти сифатида тан олмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter