АҚШ давлат котиби россияликларга мурожаат қилди
AҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Хелсинки мэрияси биносида Финляндия халқаро муносабатлар институти томонидан ташкил этилган тадбирда нутқ сўзлади.
Ўз нутқида россияликларга мурожаат қилган амалдор AҚШ уларга учун душман эмаслигини таъкидлаган.
«AҚШ сизнинг душманингиз эмас», деган Блинкен русларга қилган мурожаатида.
AҚШ Давлат котибининг тушунтиришича, Вашингтон Москва билан ўттиз йилдан бери барқарор ҳамкорлик қилиб келмоқда. Хавфсиз ва фаровон Россия Aмерика манфаатига тўғри келади, дейди у.
Шунингдек, у AҚШ Россияда ҳукуматни ағдаришга интилмаслигини, халқ ўз келажагини ўзлари белгилаши кераклигини айтди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter