Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Апрел ойи учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

Апрел ойи учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

Фото: Xabar.uz

Ўзгидромет келаётган апрел ойида кутилаётган эҳтимолий об-ҳаво маълумотини тақдим этди. 

Бу йил апрель ойи қуруқ ва ўртача илиқ об-ҳаво билан бошланади. Биринчи беш кунликда ҳаво 15-20 даража илиққача исийди, кечалари ҳарорат 5-10 даража илиқ атрофида бўлади.

Ушбу даврда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли кўпроқ. Текислик ҳудудларда асосан ёғингарчиликсиз об- ҳаво бўлади, фақат Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 2-3 апрель кунлари баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.

Апрель ойи биринчи ўн кунлигининг иккинчи ярмида ҳарорат асосан кечалари 8-13 даража илиқ, кундуз кунлари 18-23 даража илиқ бўлади.

Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳарорат кечалари 2-7 даража илиқдан 10-15 даража илиққача, кундуз кунлари 13-18 даража илиқдан 25-30 даражагача ўзгариб туради.

Ойлик ёғингарчилик миқдори меъёрдан кам, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлади.

Апрел ойи – ушбу ой Ўзбекистонда баҳорнинг айни қизғин давридир – бунда боғларда дарахтлар гуллаши, сабзавот ва мевали экинлар ҳосиллари шаклланиши бошланади.

Апрел ойида ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши давом этади. Ҳудуднинг катта қисмида апрель ойининг ўртача ҳарорати март ойига нисбатан 5-7о га юқори бўлади. Республиканинг шимоли ва чўл ҳудудларида ҳаво тезроқ исийди, бунда ўртача ҳарорат март ойидаги кўрсаткичлардан 8-10о га юқори бўлади.

Апрель – йилнинг энг нам ойларидан биридир.

Ёмғир, одатда момақалдироқ ва кучли шамоллар билан тез-тез кузатилади. Шимолда, энг чекка жанубда ва республиканинг чўл ҳудудларида ўртача бир ойда 5 кундан 8 кунгача ёғингарчилик бўлади, тоғларга яқин ҳудудларда эса ёғингарчилик кузатиладиган кунлар сони 9-13 кунга кўпаяди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг