Apple баҳоси икки триллион доллардан ошди
19 августдаги савдолар чоғида Apple капитали икки триллион доллардан ошди. Американинг бирорта ҳам компанияси илгари бу даражада юқори баҳоланмаган. Март ойидан бери унинг нархи икки баравар кўтарилган, дея хабар берди «Reuters».
Apple акцияларининг баҳоси 1,4 фоизга ошиб, 468,63 долларга етди. Инвесторларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Apple фойдаланувчилари коронавирус пандемияси билан боғлиқ инқироз даврида ҳам, ёпиқ савдо нуқталарида ҳам унинг маҳсулотларини харид қилишда давом этишган. Июнь ойида Apple даромади барча тоифаларга кўра ва барча географик минтақаларда кўтарилган.
Ҳозирги кунда АҚШнинг асосий технологик корпорациялари (Apple, Amazon, Microsoft, Alphabet) капитализацияси олти триллион доллардан ошади.
Apple акцияларининг бирданига ошиши компаниянинг амалдаги раҳбари Тим Кукнинг долларли миллиардерга айланишига олиб келди. Бироқ бу очиқ манбалардан олинган маълумотлар. Экспертларнинг фикрича, Кукнинг мол-мулки камроқ бўлиши ҳам мумкин. У катта-катта маблағларни ҳайр-эҳсон қилган бўлиши эҳтимолдан холи эмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter